27 May 2010
06:47 - Ноҳукумат ташкилотларига яна хўрак ташланадиган бўлди
Бугун маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, мамлакат Парламенти комиссияси бу йил нодавлат, ноҳукумат ташкилотларига 4,5 миллиард сўм (2,5 миллион АҚШ доллари) миқдорида грантлар ажратишга қарор берибди. Олий Мажлис қошидаги Ноҳукумат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фонди бу борадаги қарорни тасдиқлаган.

Грант маблағлари мамлакатдаги оламшумул ўзгаришларни аҳоли онгига сингдира олиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва давлат сиёсатининг устивор йўналишларини мустаҳкамлашда алоҳида ўрнак кўрсатишга эришган ташкитларга ажратилади. “Эзгулик” сингари мустақил ҳуқуқ ҳимоячи жамиятлари бундай ғамхўрликдан мосуво эканини гапирмаса ҳам бўлади.