26 May 2010
05:20 -
“Правда Востока”нинг лўттибозлиги кулгини қистатади
Кеча мазкур газетада чоп этилган мақолада таъкиланишича, ўзбеклар узоқ умргузаронликнинг формуласини ишлаб чиқишибди. Яъни, бу соф ўзбекона қоидага кўра, рўзғорда эру хотин ғижиллашмаса, кишининг умри узоқ бўларкан. Мустақиллик йилларидаги фаровонликдан боши айланиб, оилавий можаролар ҳам эсидан чиқиб кетган 6,5 миллон ўзбек оиласининг умри бир неча йилга узайганмиш.
Бу ҳақдаги тадқиқотлари билан ўртоқлашган “Соғлом авлод учун” жамғармаси болаларнинг пахта плантацияларидаги аҳволи, бозорларимиздаги мардикорлар, ўзга юртлардаги меҳнат мигрантлари масаласига тўхталмаган. Кўринишидан, бу “касалликлар” ўзбекларнинг умрини узайишига қандай таъсир қилиши ҳали таҳлил қилинмаган.