24 May 2010
12:44 -
Ислом Каримнинг омади йўқ, ШҲТнинг 10 йиллиги ҳам Нурсултонга кетади
Бу йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида Ўзбекистон раислик қилмоқда. Июнь ойида Тошкентда бўладиган ШҲТ саммитида Ислом Карим унга раислик қилади. Сўнгра раислик Қозоғистонга ўтади.
Келаси йил Остонада бўладиган саммит ташкилотнинг ўн йиллигига тўғри келади, демак, юбилей мажлиси қозоқларга ўлжа бўлади.
22 май куни Тошкентда ўтказилган ШҲТ ташқи ишлар вазирларининг мажлисида Қозоғистон Давлат Котиби - ташқи ишлар вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Канат Саудабаев ўз мамлакати юбилей йилида ШҲТнинг фаолиятини энг юксак даражада олиб боришга ва юбилейни юксак даражада нишонлашга тайёр эканлигини билдирувчи баёнот қилибди. Кеча бу баёнотнинг матни Қозоғистон ташқи ишлар тарафидан ҳам тарқатилган.
Шу йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Қозоғистон ҳам ЕХҲТ ҳам ШҲТда расилиқ қилиши туфайли, бу икки ташкилот орасидаги муносабатларни яна ҳам юқори даражага кўтариш имкони пайдо бўлади, дейилади баёнотда.