30 January 2006
04:00 -
23:30 - Чили диктаторининг қизи атрорфидаги воқеалар давом этмоқда
19:00 - Россия Ўзбекистон каби иттифокчиларини кандай химоя килади?
23:30 - Чили диктаторининг қизи атрорфидаги воқеалар давом этмоқда
27 январдаги хабаримизда Чилининг сабиқ диктатори Пиночетнинг қизи 60 ёшли Люсия Пиночет 25 январь куни Аргентинадан Вашингтонга учиб келиши заҳоти АҚШ расмийлари томонидан ушлангани ва у АҚШ ҳукуматидан дарҳол сиёсий бошпана ҳам сўраганини билдиргандик. АҚШ матбуотида эълон қилинган кейинги хабарларга кўра, Люсия Пиночет сиёсий бошпана хусусидаги аризасини қайтиб олган ва ўз хоҳиши билан мамлакати Чилига қайтгач, полиция томонидан ушланган ва суднинг қарори билан пул кафолатига озод қилинган.
Кўринишидан АҚШ ҳукумати бир маҳаллар ўзи тарафидан тўла қўллаб-қувватлаб келинган диктатор Пиночет ва унинг қизини ҳимоя қилиш эвазига Чилининг ҳозирги ҳукумати билан алоқаларни бузишни истамаётибди. Люсия Пиночетнинг ўз аризасини қайтириб олиши ва мамлакатига қайтиши АҚШнинг истаги ва талаби билан бўлгани хусусидаги шубҳалар асослига ўхшайди.
Бугун Ўзбекистон диктатори Каримов унинг қизларига ҳомийлик қилаётган Россия ҳам вақти келиб уларга ўз муносабатини шу шаклда ўзгартириши муқаррар.
19:00 - Россия Ўзбекистон каби иттифоқчиларини қандай ҳимоя қилади?
Росссия Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Сергей Иванов томонидан “The Wall Street Journal“ газетасида берилган Россиянинг ҳарбий доктринасини Москвада чиқадиган (Ўзбекистонда ҳам тарқатиладиган) “Аргументы и факты“ ҳафталиги 4-сонида “Россия ядро муштини кўрсатди“ (“Россия показала ядерный кулак“) сарлавҳаси остида тасвирий йўл билан эълон қилди.
Шу ҳарбий доктринага кўра, баъзи мамлакатлар, коалициялар ёки террорчилик ташкилотларининг Россия ички ишларига аралашуви ёхуд оммавий қирғин қуроли ишлаб чиқишга уриниши оқибатида Россия хавфсизлиги хавф остида қолишидан ташқари, хусусан, “постсовет давлатлари“даги (Москва билан иттифоқчилик муносабатларини ўрнатган давлатлар назарда тутилмоқда) конституциявий тузумга қарши тажовузкорона ҳаракатлар бошланиб, бунинг натижасида чегараларда беқарорлик хавфи туғилса, Россия ҳарбий куч ишлатиши мумкин экан. Бунда ҳарбий-ҳаво ва космик компонентлар ҳал қилувчи омил бўлган мобил кучлардан, Қуруқликдаги қўшинлар, Ҳарбий-ҳаво кучлари, Ҳарбий-денгиз флоти, Ҳарбий-десант қўшинларидан ва кучли разведкадан фойдаланилади.
Хуллас, Беларусь, Ўзбекистон каби давлатлар раҳбарлари ўзлари ўрнатган режимлар хавфсизлигидан безовта бўлмай, ҳозирча иссиқ ўринларида бемалол ухлайверишлари мумкин.