24 May 2010
00:44 -
Сўнгги йилларда 4 миллиондан ортиқ афғон юртига қайтди
1979 йилнинг охирида Совет армиясининг Афғонистонга кириб, ўзига ёққанча ҳукумат қуриши, ундан кейин мужоҳидларнинг уруши, сўнгра Толибон билан уруш натижасида миллионлаб афғонлар юрт ташқарисига қочишган эди. БМТнинг Қочоқлар Бош Комиссарлигининг маълумотларига кўра, 2002 йилдан бери, яъни ҳозирги ҳокимият яратиландан бери, 3 миллион 600 минг афғон Покистондан, 865 минг афғон Эрондан ўз юртига қайтибди. Ўз юртига қайтган ҳар бир афғонга, ёшидан қатъий назар, Қочоқлар Бош Комиссарлиги 100 доллардан ёрдам беради.
Юртга қайтиш асосан Покистон ва Эрондан бўлаётганидан хулоса қилиш мумкинки, дейди мухбиримз, афғонлар ҳозирги ҳукумат бошқарувини яхши деб ҳисоблашаётгани учун эмас, Покистон ва Эронда беқарорлик ортаётгани учун юртларига қочмоқдалар. Ғарб мамлакатларига ўрнашиб олган афғонлар ичида юртга қайтишни ҳеч ким ўйламаётганини тахмин қилиш қийин эмас.