22 May 2010
03:45 - Ироқдаги террористик ҳужум 22 бегуноқ мусулмонни ўлдирди, яраланганлар 50 дан ҳам кўп
Бугун Ироқ пойтахти Боғдоддан 80 км узоқликдаги Калис шаҳарчасидаги бир кафенинг олдида террористлар бир минивенни портлатишди, 22 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Тахмин қилиш мумкинки, ўлганларнинг сони ҳали ортади. Шу шаҳарчадаги бозорда март ойида шу каби террористик ҳужумда 60 киши ҳалок бўлган эди.

Мосул шаҳри яқинида ҳам бугун шундай портлаш бўлган, у ерда 7 киши яраланган, холос. Бу террористик ҳужумлар шу йил апрель ойида Ал-Қоида лидерларидан Абу Аюб ал-Масри ва Абу Умар ал-Боғдодиларнинг ўлдирилишига Ал-Қоиданинг жавоби деб ҳисобланмоқда.

Қасдни ҳукуматдан ёки Ғарб қўшинларидан олишга кучи етмагач, ўзининг оддий ватандошларини ўлдираётган ислом жангариларининг мантиғини тушуниб бўлмайди.