21 May 2010
13:10 - Афғонистон ҳукумати Толибон вакиллари билан музокаралар олиб бормоқдами?
Туркия матбуотининг Ал-Жазира телеканалига асосланиб хабар беришича, Афғон ҳукуматининг 15 ва толибларнинг 7 вакили Ҳинд океанидаги Малдив оролларида учрашувлар ўтказишмоқда. Учрашувларни Ҳизби-Ислом партияси раҳбари, собиқ Бош вазир Гулбиддин Ҳикматиёрнинг куёви Жарир Ҳикматиёр уюштирган эмиш. Аммо, Гулбиддин Ҳикматиёрнинг ўзи бу ерда йўқ, у ўғли Ферузни юборибди.

Берилган хабарда чалкашликлар ҳам бор. Айтилишича, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бу учрашувларни унчалик истамаган, аммо воқеалардан хабардор бўлиб туриш учун, у ерга ўз кузатувчиларини юборган. У ҳолда, Афғонистон ҳукуматининг вакиллари деб айтилаётган одмлар ким ўзи, деган савол туғилиши табиий.

Аммо, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирамайди деганларидек, Малдив оролларидан нималардир бўлаётганга ўхшайди.