19 May 2010
02:55 -
Қашқадарёда судхўр аёлни намойишкорона ўлдириб кетишди
Икки кун аввал кундузги соат 10 лар атрофида Қашқадарё вилояти Нишон тумани Нуристон шаҳарчасида яшовчи Ш.Қораева номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган. Воқеа жойига икки миллон ўзбек сўми сочиб ташланган. Қўшниларнинг таъкидича, уч нафар вояга етмаган фарзанднинг марҳума онаси судхўрлик билан шуғулланиб келган ва кўпчиликка фоизли қарзлар берган. Аёлнинг эри эса, Россия Федерациясининг Москва вилоятида мардикорчилик қилган.
Мазкур ўлим муносабати билан Нурситон шаҳарчасига махсус вертолётда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Абдулла Қўлдошев бочилигидаги гуруҳ етиб келди. Нишон тумани прокуратураи томонидан қўзғатилган жиноят ишига гумондор тариқасида 16 нафар шахс жалб қилинган. Уларнинг аксарияти марҳумадан фоизга қарз олган шахслар экан.