18 May 2010
00:55 -
Журналист Аҳмаджон Эсоновнинг апеллация шикояти 25 майда кўрилади
Бундан бироз аввал фирибгарликда айбланиб, маҳкамага тортилган ва айби исботланмагач, иши терговга қайтарилган фарғоналик журналист Аҳмаджон Эсоновнинг иши шу йилнинг 25 майида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида кўрилади. Биринчи инстанция сифатидаги Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судида айблов исботланмагач, иш қайта терговга юборилган ва журналист бундан норози бўлиб, оқлов ҳукми талаби билан апеллация берганди.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмаджон Эсонов “Адолат” газетасининг Фарғонадаги мухбири бўлган пайтда, маҳаллий фуқаролардан бири “тамагарлик қилиб мендан 2000 АҚШ доллари олди” деб унинг устидан керакли идораларга ариза берган ва жиноий иш очтирганди. Журналистнинг ўзи эса, бу воқеани ҳам коррупция билан олишувининг маҳсули деб атамоқда.