17 May 2010
19:15 -
Фармацевтик фаолият билан шуғулланиш лецензияларининг муддати 5 йил билан чекланди
Ўзбекистонда шу пайтгача бу каби лецензиялар чекланмаган вақтга берилар эди. Президент Ислом Каримнинг 2010 йил 7 апрелдаги Қарори асосида ҳукумат 13 май куни Фармацевтик фаолият билан шуғулланиш лецензияларини 5 йилга чекловчи янги тартиб киритди.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, бир оз аввал Ўзбекистон ҳукумати хусусий нотариал ва хусусий даволаш амалиётларини бутунлай тақиқлаганди. Фармацевтика соҳасидаги бу янги тартиб ҳам кўпроқ хусусий фармацевтик фаолиятни чеклашга қаратилган бўлса керак.
Бу муҳим соҳалардаги чекловларнинг сабаби - давлат ушубу соҳаларда фаолият олиб бораётган хусусий тадбиркорларнинг фаолитини коррупцияга ботган жамият доирасида назорат қилолмай қолаётгани эканлигига шубҳа йўқ. Ҳукуматимиз ҳар доим бўлгани каби, жараёнларни тўғри йўлга солиш билан шуғулланиш ўрнига, уларни таъқиқлаш ёки кескин чеклаш йўлини танламоқда.
Ваҳоланки, коррупцияга қарши самарали курашиш учун ошкоралик ва демократияни ривожлантириш, ҳақиқий мухолифатнинг фаолиятига йўл бериши керак. Акс ҳолда, собиқ СССРда бўлгани каби секин-аста ҳамма нарсани таъқиқлаб, ҳамма соҳада орқага кетишга мажбур бўламиз.