17 May 2010
05:50 -
Россия президентининг Хамас лидери билан учрашуви Исроилнинг жонини чиқарди
Маълумки, яқинда Россия президенти Дмитрий Медведев Сурияга ташриф буюрганда, у мамлакатнинг президенти Башар Асаддан ташқари Филистин радикал исломий ташкилотининг лидери Ҳолид Машаал билан ҳам учрашганди. Исроил Медведевнинг Сурияга боришидан ҳам хурсанд бўлмслиги аввалдан маълум эди, аммо Исроилнинг ашаддий душмани бўлмиш ХАМАС лидери билан учрашув Тел-Авивнинг жиғибийрон қилгани табиийдир.
Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман кеча ўз мамлакатидаги ахборот воиталарига берган интервьюсида, Москванинг Сурияга МиГ-29 ҳарбий учоқлари сотиш қарори ва Россия президентининг Ҳолид Машаал билан учрашуви хусусида Россия Ташқи ишлар вазирлиги қатъий равишда огоҳлантирилди, дебди. ХАМАСни Исроил-Филистин тинчлик музокараларига тортишга уриниш мутлақо муваффақиятсизликка учраши ҳам Исроил вазири тарафидан алоҳида урғуланган.
Россия ўзининг бу ҳаракатлари Исроилга ёқмаслигини жуда яхши биларди, дейди мухбиримиз. Шу сабабли Россия раҳбарлари Исроилнинг демаршига мутлақо эътибор беришмаса керак. Қолаверса, Россиянинг Ўрта Шарқдаги сиёсатига АҚШ билан жаҳон миқёсидаги рақобат нуқтаи назаридан қараш керак.
Аслида, Исроил АҚШни Россияга таъсир ўтказишга мажбур қилоладими, АҚШ буни истаса ҳам, Россияга таъсир ўтказиш кучига эгами? Ҳамма нарса шу саволларнинг жавобига боғлиқ.