17 May 2010
03:15 -
Туркия Бош вазири Боку ўрнига Теҳронга кетди
Бугун кечқурун Озорбайжонга келиши кутилаётган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ўз режасини ўзгартиргани ва Теҳронга кетгани бу мамлакатнинг расмий Анадўли Агентли тарафидан эълон қилинди. Турк агентлиги бу ҳақда ҳеч нарса демаган бўлса ҳам тахмин қилиш мумкинки, Эрдўғон ҳозир Теҳронда бўлган Бразилия президенти билан биргаликда Эронни ядровий программадан воз кечишга чақирса керак. Чунки, Эрон бу программадан воз кечмаса, Исроил ёки АҚШнинг унга ҳужум қилишлари мумкин. Бундай ҳужум эса, Туркияга ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Бугун Ражаб Эрдўғон ўз партияси ёшлар ташкилотининг Измирдаги шоу шаклидаги бир анжуманида қатнашди ва шу ердан Теҳронга учиб кетди. У эртага Бокуга, кейин Тбилисига, у ердан эса Испанияга кетишини ҳам ўзи журналистларга билдирди.
Ёшларнинг йиғилишида ўзи раҳбарлигида Туркиянинг энг кучли давлатлар қаторига кириб бораётганини гапирган Ражаб Эрдўғон: “Туркия Жумҳуриятининг 100 йиллиги нишонланадиган 1923 йилгача дунёниннг энг кучли 10 мамлакатлари қаторига қўшиламиз”, деди.