17 May 2010
00:17 -
Эртага Киевга Россия президенти келади, митинги ҳам таъқиқланган мухолифат эса бирлашмоқчи эмас, ўзбек демократлари сабоқ оладими?
Бу мамлакатда ҳокимиятга руспарастлар келгандан кейинг Украина-Россия алоқалари тезлик билан ривожланмоқда. Украина президенти Россияга бир марта бориб келди, Дмитрий Медведев бир ойча аввал Украинада бўлиб, Россиянинг Қораденгиз Флотини яна 25 йилга Севастополда қолдириш ҳақида шартнома ҳам имзолаб кетди.
Эртага у яна Украинага келмоқда. Украинанинг зарғалдоқчи мухолифатчилари тахмин қилишича, асосан русларга фойдали бўлган яна бир қатор шартномалар имзоланса керак. Масалан, Украинанинг “Нафтогаз” ширкатини русларнинг “Газпром”ига арзон-гаровга сотиб юбориш, ҳамда Керчь кўрфазидаги бахсли ҳудудларни Россига бериш хусусида.
Мухолифатчилар Дмитирий Медведевнинг ташрифига норозилик билдириб, митинг қилиш учун шаҳар ҳокимиятига ариза ҳам беришган эди. Уларга нафақат рад жавоби беришди, балки, шаҳар судининнг қарори билан ҳар қандай митинг ўтказишни тақиқлашди.
Бундай шароитда ҳар қандай мухолифат сафларини янада жипслаштириши керак эди. Лекин Украина аксинча бўлмоқда. Мухолифатнинг лидерлигига даъво қилаётган Юлия Тимошенко кеча телевидение орқали қилган чиқишида, зарғалдоқчиларни бирлаштириш учун янги йўллар қидириш ўрнига, зарғалдоқчиларнинг бирлашмаётгани демократиянинг талаби эканлигини гапиришгача борди. Ҳамманинг бир ташкилот ёки коалицияга бирлашиши одамларнинг эркинлигини камайтирар эмиш.
Юлия хоним тўғри гапиради. Ҳар қандай бирлашиш, бирлашганлар учун маълум мажбуриятлар юклайди, демак, уларнинг ҳаракатларини маълум маънода чегаралайди. Шу сабали бирлашмаган яхши. Энг яхшиси пода бўлиб юриш.
Эслатиб ўтиш керак, 2006 йилдаги парламент сайловлари арафасида Украинада 130 га яқин сиёсий партия ва ҳаракатлар бор эди. Уларнинг салкам ярмиси демократлар. Бу ташкилотларнинг орасидаги фарқни лидерлари ҳам тузукроқ тушунтириб беролмайдилар.
Хуллас, ҳамма жойда аҳвол бир. Украинада ҳам, Қирғизистонда ҳам, Озорбайжонда ҳам. Дарвоқе, Қирғизистонда ҳам партиялар сони 100 дан ортибди. Озорбайжонда мухолифатдаги демократик партияларнинг сони 50-60 атрофида эканлигини аввал ҳам маълум қилган эдик.
Бу уччала мамлакатдаги демократик мухолифатнинг хатолари ҳам бир турли. Уччала мамлакатда ҳам мухолифат ҳокимиятга келди, Озорбайжонда 1990 йили, Украинада 2004 йили, Қирғизистонда 2005 йили. Аммо, ички низолар, лидерларнинг амбициялари туфайли уччала мамлакатда ҳам демократлар сезиладиган иш қилолмасдан ҳокимиятни қўлдан бердилар.
Ўзбек демократлари бу хатоларлдан сабоқ олишлари лозим. Дарвоқе, русларнинг бир мақоли бор: Ақллилар ўзгаларнинг, аҳмоқлар ўзларининг хатоларидан ўрганадилар.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “ораларида деярли фарқи бўлмаган ташкилотларни бир партияга бирлаштириш лозим, ҳозир нисбатан бўлса ҳам, энг кучли “Бирлик” эканми, ҳаммани ҳозироқ “Бирлик”да бирлаштирш лозим” шаклдаги чақириқларига қулоқ солинсагина, русларнинг мақолида айтилгани каби, бошқаларнинг хатоларидан ўрганишга қодир бўлган ўзбек демократлари бор эканлигини исботлаган бўламиз.