16 May 2010
04:07 -
Украинанинг янги раҳабарияти қрим-татарлар учун янги саҳифа очдими?
Европа Кенгашининг Парламентлараро Ассамблеяси (ЕКПА) раиси, Туркиялик Мевлуд Чавушўғлининг фикрича, Украинанинг янги президенти Виктор Янукович қрим-татарларни Қримга ерлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақидаги Фармони билан шундай дейишга асос берди.
Мевлуд Чавушўғли бугун Қримда қрим-татарларнинг вакиллари ва маҳаллий ҳукумат расмийлари билан кўришди, дейилади Украинада тарқатилган расмий хабарларда. Лекин, бу учрашувларда конкрет нималар гаплашилгани ва Виктор Януковичнинг Фармонида конкрет нималар борлиги хабарларда айтилмаган.
Мухбиримизнинг фикрича, ЕКПАнинг Туркиялик раиси Мевлуд Чавушўғли ўзи истаган нарсаларни бордек кўрсатишга интилмоқда. У шундай бўлишини истаса ҳам керак, аммо қрим-татарлар учун янги саҳифа очилди, деб гапириш учун ҳали вақтли. Қрим-татарлар 1944 йил депортацияси замонида олган жароҳатларини тиклаши учун йиллар керак.
Маълумки, қрим-татарлари СССР диктатори Сталиннинг буйруғи билан 1944 йил 18-20 май кунлари, аввалдан огоҳлантирилмасдан, ўз юртларидан бошқа жойларга, асосан Ўзбекистонга, мажбуран кўчириб юборилганлар. Депортация қилинганларнинг сони тахминан 190 минг деб ҳисобланади.
1980 йилларнинг охирида қрим-татарлари ўз юртларига қайтиб кела бошладилар. Ҳозир 1,9 миллионлик Қрим аҳолисининг 265 минги қрим-татарларидир. Камида 100 минг қрим-татари юртига қайтиш ниятида.
1993 йилдан бери 18 май Қримда Депортация қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонланади.