15 May 2010
02:36 -
Тошкент Ислом институти раҳбарлари “Нурчилар” оқимига мансубликда айбланиб, қамалган
Бундан бир муддат аввал Тошкент вилояти туманларидан бирининг судида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти собиқ ректори Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов, собиқ проректор Абдураҳмон Ғофуров ҳамда институтнинг собиқ декани Мансурали Араббоевлар устидан яширин маҳкама бўлиб ўтган. Институт раҳбарияти “Нурчилар” оқимига мансубликда айбланиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинишган.
Муҳаммад Аюбхон Ғофуров (1971 й.да туғилган, Наманган вилояти Косонсой тумани) инсультни бошдан кечиргани ва соғлиғи ёмонлиги туфайли шартли қамоққа лойиқ кўрилган, Абдураҳмон Ғофуров (1973 й.да туғилган, Фарғона вилояти Риштон тумани) 11 йилга, Мансурали Араббоев (1974 й.да туғилган, Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти) эса 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Ўтган йилги хабарларимизда Мансурали Араббоевнинг ҳибсга олингани ҳақида маълум қилгандик. Шундан сўнг мамлакатда таниқли фақиҳ олимнинг тақдирига ойдинлик киритишнинг имкони бўлмаганди. Уларнинг устидан яширин маҳкама ўтказилиб, ҳозирда Навоийдаги колонияларда сақланаётгани ҳақида номини очиқламаслик шарти билан мухбиримизга маълумотлар берган Мусулмонлар диний идораси вакили институтга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси консультанти Ҳайдархон Йўлдошхўжаевнинг ректор қилиб тайинланганини таъкидлади. Институтнинг собиқ раҳбарияти тақдири борасида мухбирларимизнинг суриштирувлар давом этмоқда, тафсилотлар кейинги хабарларда.