14 May 2010
23:15 -
Туркманбоши-2 ҳам кўппартиялик тарафдори, аммо унинг орзуси Ўзбекистондаги каби “кўппартиялик”
Туркманистонда СССР замонидан бери биттагина партия бор - Коммунистик партия, мустақилликдан кейин y ўз номини ўзгартририб олган, холос. Энди унинг номи Туркманистон Демократик Партияси. Бу партиянинг лидери аввал Туркманбоши-1 эди, ҳозир Туркманбоши-2.
Русларнинг “Новости” агентлиги бугун тарқатган хабарга кўра, Туркманбоши-2 Қурбонгули Бердимуҳаммедов ўз мамлакати ҳозир кўппартияликка тайёрлиги ва давлатнинг аграр сиёсатини халққа тушунтириш билан шуғулланадиган Деҳқонлар партияси тузиш вақти келганини айтибди. У, айни замонда, парламент раиси Акже Нурдибердиевага сиёсий партиялар ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрлаш хусусида топшириқ берибди. Бечора Туркманбоши демократик давлатларда ҳокимиятнинг уч тармоғи бир-биридан мустақил эканлиги, у парламентга топшириқ беришга ҳаққи йўқлигини билмаса ҳам керак.
Бунинг устига, Туркманбоши-2 айтган сўзлардан кўриниб турибдики, янги партия халқнинг қайсибир табақасининг манфаатларини ҳимоя қилмайди, балки, давлатнинг сиёсатини аҳолига тушунтириш билан шуғулланади. Яъни, пропоганда бюроси каби иш олиб боради.
Ўзбекистон режимбошиси Ислом Карим ҳам кўппартияликни айнан шу шаклда тушунарди ва шу тушунчаси доирасида иш олиб борди. 1990 йил январь ойининг охирги кунларидан бирида ўша пайтдаги машҳур “Комсомольская правда” газетаси унинг қуйидаги маънодаги сўзларини келтиради: “Ким истаса ўзича мухолифат ташкилоти тузаверар эканми. Бунга йўл қўймаймиз. Мухолифатни ҳам ўзимиз тузамиз”.
Бир неча кундан кейин, Салой Мадамин бошчилгидаги бир гуруҳ “Эрк” халқ ҳаракати тузишга бошлаганини билдирди. Бир неча кундан кейин, февраль ойида ўтказилган “Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Кенгашининг йиғилишга келиб, сўз сўраган Аҳмад Аъзам, минбарга чиқиб: “Биз энди “Бирлик” номига даъвогор эмасмиз, “Эрк” халқ ҳаракати тузамиз”, деб расман эълон қилган. У пайтда СССР Конституциясида Компартиянинг яккаҳокимлиги қонунлаштирилгани сабабли, бошқа партия тузиш мумкин эмасди.
Аммо, ўша йили 26 мартда Конституциянинг бу моддаси олиб ташланди, 19 апрель куни Абдураҳим Пўлатнинг “Бирлик”ни партияга айлантириш таклифи Марказий кенгаш Ҳайъати тарафидан қўллаб-қувватланмагандан кейин, “Бирлик” халқ ҳаракати таркибида Ўзбекистон Демократик Партияси тузиш учун иш бошланди. Буни курган эркчилар 30 апрелда ўтказган қурултойларида ўз ташкилотларини “Эрк” партияси деб атадилар.
Ўша пайтда ошкоралик бўлмагани ва жойларда одамлар воқеаларнинг асл моҳиятини билмаганлари сабабли, баъзи вилоятларда, айниқса, Қашқадарё ва Сурхандарёда демократик руҳдаги одамларнинг кўпчлиги “Эрк” партиясига кирдилар. “Эрк” партиясини расман руйхатдан ўтказиш учун тайёрланган ҳужжатлардан маълумки, партия аъзоларининг 80 фоиздан кўпроғи Қашқадарё вилоятидан эди. Айнан уларнинг босими остида “Эрк” раҳбарияти демократик сиёсат олиб боришга мажбур бўлди ва Ислом Каримнинг ғазабига учради. Аммо, режим бу партиядан фойдаланиб, катта тезликда келаётган демократик ҳаракатни заифлаштиб бўлганди. Шу сабабли, кераги бўлмай қолган партия ҳам ҳукуматнинг боисми остида қолди ва тарқалиб кетди.
Қашқадарёликлар биринчи бўлиб воқеаларнинг моҳиятини тўла англаб етдилар ва партия раҳбариятига қарши исён қилдилар. Уларнинг бир қисми “Эрк”ни Самад Мурод раҳбарлигида сақлаб қолишга интилаётган бўлса ҳам, кўпчилик “Бирлик”га қўшилди. Шу билан, тамомийла Ислом Каримнинг лойиҳаси бўлган ўша кунларнинг “Эрк” партияси битди.
Кейинчалик Ислом Карим яна бир қатор сиёсий партиялар тузди, Ўзбекистон парламентида гўёки кўппартиялик бор. Лекин уларнинг биротаси партия вазифасини бажармайди. Улар президент идорасининг жойлардаги пропаганда бюролари вазифасини бажаришади.
Туркманбоши-2 тузадиган қўғрчоқ партияларнинг келажаги ҳам шундай бўлади.