14 May 2010
13:47 -
Афғонларнинг кўкнорилари оммавий касаллик қурбони бўлишида ўзбекларнинг қўли борми?
Афғонистондаги кўкнори боғчалари жиддий касаликка дучор бўлди, дейди БМТнинг гиёҳвандчилик ва у билан боғлиқ жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг раҳбари Антонио Мария Коста.
Бу бошқарманинг маълумотларига кўра, Афғонистондаги кўкнори боғчаларининг ярми пўстлоғидан касал бўлган ва шу сабабли гиёҳнинг (опиумнинг) нархи 50 фоизгача кўтарилиб кетган. Афғонистонда дунё гиёҳининг 92 фоизи ишлаб чиқарилаётгани, унинг ҳам асосий қисми феълан Толибоннинг назорати остидаги Қандоғор ва Ҳелмондда етиштирилаётгани сабабли, бу йил Толибоннинг молиявий аҳволи ёмон бўлиши мумкин.
Антонио Мария Костанинг айтишича, 4 йил аввал ҳам Афғонистондаги кўкнори боғчалари шу каби касалга чалинган экан. Демак, деб хулоса қилади БМТнинг расмийси, касаллик НАТО аскарлари тарафидан тарқатилаётганга ўхшайди.
Маълумки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг тегишли институтлари узоқ йиллардан бери гиёҳли ўсимликларга қарши биологик йўллар билан курашиш устида иш олиб боришарди. Мустақилликдан кейин, АҚШ ҳам ўзбек олимларига бу каби ишлар учун грантлар берган. Шундай экан, НАТО аскарлари ишлатаётган кўкнорига қарши “қурол” Ўзбекистонда яратилган бўлишини тахмин қилиш мумкин.