13 May 2010
05:45 -
Барак Обама: Афғонистон билан тушунмовчиликлар орқада, қўшинларни олиб чиқиш 2011 да бошланади
Кеча Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан Вашингтонда учрашган Барак Обама, учрашувдан кейин афғон ҳамкасби билан биргаликда матбуот конференцияси ўтказди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Агантликнинг фиукрича, иккала президент ўрталарида бўлган совуқликни сакраб ўтишган ва ҳозир ҳамма масалаларда уларнинг фикри бир.
Барак Обама НАТО қўшинлари террорга қарши урушда бурилишга эришганлари, лекин яқин ойларда қилинадиган иш кўплиги, Толибоннинг қалъаси ҳисобланадиган Қандоҳорда ғалаба қозониш лозимлигини айтган, аммо, қўшинларни Афғонистонда олиб чиқиш, аввал ваъда берилганидек, 2011 йилда бошланишини урғулаган.
У қўшинларни олиб чиқиш бошлангандан кейин ҳам Афғонистон ҳукуматини АҚШнинг бутун имкониятлари билан қўллаб-қувватлаш давом этиши хусусида Ҳамид Карзайга ваъда берган.