09 May 2010
03:26 - Тожикистон Ўзбекистон устидан ЕХҲТга шикоят қилди, Ўзбекистон дарҳол чекинди
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Венада ўтаётган йиғилишида Тожикистоннинг бу ташкилотдаги доимий вакили Нуриддин Шамсов Ўзбекистон Тожикистоннинг темирйўллар орқали келаётган юкларини уч ойдан бери ўтказмаётгани бўйича шикоят қилди ва ЕХҲТда раислик қилаётган Қозоғистонни ҳам бу масала билан шуғулланишга чақирди, дейилади CA-News агентлиги Тожикистоннинг Венадаги элчихонасига асосланиб тарқатган хабарида.

Ўзбек ҳукумати бу шикоятга яшин тезлигида жавоб берибди. CA-News агентлигининг бошқа бир хабарида айтилишича, Ўзбекистон баъзи юкларни ўтказиб юборишга бошлаган. Масалан, уч ойдан бери Ўзбекистон тарафидан ушлаб турилган 34 вагон ун бугун кечасиёқ Тожикистоннинг жанубидаги Хатлон вилоятига етиб келди.