07 May 2010
13:49 -
Буюкбританиядаги парламент сайловларининг натижалари муҳимми?
Кеча бу мамлакатда бўлиб ўтган паралмент сайловларининг расмий натижалари ҳали маълум эмас. Аммо, сайловчилар ичида сўровнома ўтказиб, сайлов натижаларини прогноз қилиш системаси, яъни exit-polls Ғарбда жуда яхши йўлга қўйилган. Шу сабабли, Sky/BBC/ITV компаниялари ўртоқликда ўтказган exit-polls натижаларини расмий натижалар сифатида қабул қилавериш мумкин.
Шу exit-polls натижаларига кўра, Консерваторлар Партияси (уни норасмий шаклда торилар партияси деб аташади) парламентда 307, ҳозир ҳокимиятда бўлган лейбористлар 255, либерал-демократлар 59 ўринга эга бўлади. Абсолют кўпчликка эга бўлиш учун 326 ўрин лозим. Демак, ҳеч бир партия якка ўзи ҳукумат тузолмайди. Турли коалициялар яратиш йўлида катта ўйинлар, тўғрироғи, савдо-сотиқ ўйинлари бошланади. Улар нима билан тугашини башорат қиладиган мард на Буюкбританияда, на дунёда бор.
Маълумки, қандай коалиция тузилмасин, Буюкбританиянинг сиёсатида, айниқса, ташқи сиёсатида, кўп нарса ўзгармайди. Шу кунгача ҳокимиятда бўлган Гордон Брауннинг лейбористлари ҳам коалиция тузиши мумкин, янги парламентда нисбий кўпчиликни ташкил қиладиган торилар ҳам. Лекин, янги коалиция торилар атрофида бўлишининг эҳтимоллиги каттароқ, холос