07 May 2010
03:52 -
Қурмонбек Боқиевнинг ўғли халқаро қидирувга берилди, хабарчилик қирғизларда ҳам масхарабозлик бўлмоқда
Қурмонбек Боқиевнинг ўғли Максим Интерпол воситасида халқаро қидирувга берилибди. Бундай бўлиши олдиндан маълум эди, хабарнинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Демократия бўлмаган жойларда, ҳокимиятга келганлар аввалгиларни қамоққа тиқишни орзу қилишади. Қирғизларнинг қаери камки, айнан шундай қилишмасин?
Аммо, бу хабарнинг қандай тарқатилиши қизиқ.
Қирғизларнинг 24.kg агентлиги бу хабарни русларнинг «Новости» агентлигига асосланиб, Бишкек вақти билан соат 14:15 да тарқатди. Демак, руслар ундан ҳам аввал тарқатишган.
Қирғизистон Вақтли ҳукуматининг сурнайига айланган “Кабар” эса жим эди. Ахир бундай хабарни биринчи бўлиб у тарқатиши керак эмасмиди? Фараз қилиш мумкинки, Вақтли ҳукуматнинг “Кабар”даги цензорларининг шунчалик иш кўпки, улар ҳамма хабарларни оператив кўриб чиқишга улгурмаяптилар.
Ниҳоят, Бишкек вақти билан соат 15:59 Максим ҳақидаги хабар “Кабар”да ҳам пайдо бўлди. Нима қилибди, у 24.kg агентлигидан бор-йўғи 1 соати 44 минут кеч қолибди-да? Руслардан кечга қолиш 2-3 соат бўлгандир. Шунга ҳам ота гўри қозихонами?