06 May 2010
20:22 - Қозоғистон Турк дунёсида ҳам лидерлик қилмоқчи
Ўз мамлакатини Осиё ва Европани туташтирувчи кўприкка, Останани Евросиёнинг марказига айлантираман деган амбициялар билан сиёсат олиб бораётган Нурсултон Назарбой қаршисида тиз чўккан Ўзбекистон президенти Ислом Карим, яқингача борлигини ҳам ҳеч ким билмаган Осиё Тараққиёт Банкининнг Тошкентда мажлис ўтказгани билан маст бўлиб юрибди. Нурсултон Назарбой эса, яна бир ҳамла билан олға кетишга тайёрланмоқда. Қозоқларнинг расмий Казинформ агентлиги бугун тарқатган хабарда билдирилишича, шу йил 25 майда Нурсултон Назарбой Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан биргаликда Остонада Турк Дунёси Акадаемиясини очади. “Археология, этнология, туркшунослик ва адабиёт билан шуғулланувчи олимлар энди Остонада тадқиқотлар олиб бороладилар. Бунинг учун архив, музей ва кутубхона ҳам очилади”, дейди Қозоғистон таълим ва фан вазири Имангали Тасмагамбетов. Шу пайтгача Марказий Осиёнинг илм марказлари аввал Самарқандда, кейин Тошкентдда бўларди. Ислом Карим раҳнамолигида ўзбеклар ҳамма нарсани бирин-кетин йўқотмоқдалар. Энди ҳамма нарса Остонда бўлади.