06 May 2010
14:27 -
Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Хизмати “24.kg” агентлигидан кечирим сўради
Шу йил 15 апрелдаги хабарларимиздан бирида, Қирғизистон ахборот воситалари ичида ўзини нисбатан мустақилроқ тутаётган, хабарларни бошқаларга нисбатан объективроқ ёритаётган 24.kg агентлиги шу мамлакат Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ходимларининг ҳужумига учраганини билдиргандик. Бугун шу агентлик тарқатган хабарга кўра, Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳабари Кенешбек Душебаев 24.kg агентлигидан кечирим сўрабди.
24.kg агентлигининг ўзи муносабатини билдирмаган бўлса ҳам айтиш лозимки, Кенешбек Душебаевнинг кечирим сўрашида самимимийлик йўққа ўхшайди. Чунки, у ўз ходимларининг агентликка ҳужумини агентликнинг қандайдир бочқинчилардан ҳимоя қилиш учун қилинганини, бундай босқинчилик ҳақида янглиш сигнал олганларини айтибди. Ваҳоланки, 24.kg агентлигига ҳужум қилган МХХ ходимлари айнан 24.kg агентлиги журналистларини офисдан ҳайдаб чиқариб, улдарнинг компютерларини ўчириб қўйишганди.
Афтидан, Вақтли ҳукуматнинг оммавий ахборот воситаларига ва умуман хабарчиликка муносабати демократик тамойиллардан узоқ эканлиги гапирилаётгани туфайлигина МХХ раҳабри номигагина кечирим сўрашга мажбур бўлган. Аммо, унинг мажбур қилингани ижобий фактдир.
Айни замонда, Қирғизистондаги мустақил хабар агентликлари ҳозир ҳам ҳукуматнинг қандайдир босими, балки цензураси остида ишлашаётганини сезиш мумкин. Масалан, АКИпресс аентлиги аввалари бир неча марта “Ҳаракат” сайтининг хабарларини манбани кўрсатиб тарқатган эди. Лекин, “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган “Бирлик” Партиясининг Қирғизистон Вақтли ҳукуматини нолегитим деб баҳоловчи ва президент Боқиев билан мулоқатга чақирувчи баёноти ҳеч бир шаклда тилга олинмади. Ваҳоланки, бу баёнотнинг чиқарилиши Марказий Осиёда ўхшаши йўқ воқеа эди.