05 May 2010
13:00 -
Нью-Йорклик террорист Фейсал Шаҳзод ўзбекнинг Тоҳир Йўлдошига ҳам ҳукм ўқиди
Ўтган шанба куни Нью-Йоркнинг энг машҳур Таймс майдонида (Times Square, америкаликларнинг Қизил майдони деса бўлади) портлатиш учун ташлаб кетилган бир автомашинанинг топилиши, душанба куни эса, ўша автомашина эгаси, Покистон аслли АҚШ фуқароси Фейсал Шаҳзоднинг қўлга олиниши ҳақидаги хабарларни диққатга сазовор эмас деб ҳисоблаган эдик. Ҳозир воқеаларнинг шундай тарафлари маълум бўлдики, улар - бутун дунё билан биргаликда – Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатиши муқаррардир.
Жиҳод йўлида назарий ўлимга ҳам тайёр бўлган террорист, 30 ёшли АҚШ фуқароси Фейсал Шаҳзод ўзи туғилиб ўсган Покистонга яқинда бориб, террор курсларини битириб келганини амалда дарҳол тан олди ва дунё миқёсидаги жараёнларни ўзгартириб юборди, дейиш мумкин. Нимага?
Маълумки, АҚШ ва Европа мамлакатлари аҳолиси ичида аввал президент Жорж Буш, энди президент Барак Обама Ироқ ва Афғонистон-Покистонда олиб бораётган урушга муносабат кун сайин салбийлашиб бормоқда эди. Айнан шу жараёнлар босими остида, Барак Обама 2011 йилда Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқишга бошлаш хусусида ваъдалар ҳам берган.
Фейсал Шаҳзоднинг амалга оширилмаган террористик ҳужуми энди ҳамма нарсани ўзгартириб юборади. У Ғарб давлатларининг қўлига кутилмаган қурол берди. Мана қаранг, дейди энди Ғарбнинг сиёсатчилари, агар террорнинг Ироқ, Афғонистон ва Покистондаги илдизларини йўқ қилмасак, террор яқинда ҳар биримизнинг уйимизга кириб келади. Демак, террорга қарши урушни охиригача олиб боришга маҳкуммиз. Фейсал Шаҳзоднинг мисолида ёш бола ҳам кўриб турибдики, улар мутлақо ҳақли.
Хуллас, энди гап қўшинларни Афғонистондан чиқариш ҳақида эмас, уларнининг сонини кўпайтириш, Покистонга ҳам киритиш ҳақида бўлади. Ал-Қоида ва Толибончилар, албатта Тоҳир Йўлдошнинг одамлари ҳам, қочгани жой қидираверишгани яхши. Ундай жой йўқлигини ҳисобга олсак, баттароқ нарсаларга тайёрланиш лозим.
Дарвоқе, агар Фейсал Шаҳзод терактни амалга ошириб, бир неча юз кишини ўлдирса ҳам, натижа шундай бўларди.
Воқеаларнинг бу йўналишда кетиши, Ислом дунёсидаги ўзгаришларни, Ислом дини муҳтож бўлган ислоҳотларни тезлаштириб юбориши ҳам муқаррар. Маълумки, бизнинг сайтимиз ҳар доим шундай ўзгаришлар ва ислоҳотлар тарафдори бўлган.