03 May 2010
22:19 - Энди Тошкентда троллейбус йўқ
1947 йили Чорсу билан вокзални боғловчи троллейбус маршрути Ўзбекистонда шаҳар транспортининнг бу турига йўл очиб берганди. Ўзбекистон ҳукуматининг 2009 йил 29 октябрдаги қарори билан троллейбуслар қадамма-қадам Тошкентда йўқ қилиниши керак эди, ниҳоят шундай бўлди.

1 майдан бошлаб Тошкентда троллейбус йўқ. Чилонзордан Бешёғочга 6-маршрут бўйича қатнаган тройллейбуслар 30 апрель куни сўнгги марта шаҳар кўчаларидан юришди. Энди улар тарих бўлди, дейди бу ҳақда хабар берган gazeta.uz сайти.

Наманган ва Жиззахда ҳам троллейбуслар аввалроқ тўхтатилган. Ўзбекистонда энди биттагина троллейбус маршрути йўловчиларга хизмат кўрсатишни давом эттиради. Бу Ургенч-Хива маршрути.