20 April 2010
02:21 - Хорижий автоуловларга бож миқдори яна оширилди
Мамлакатимиздаги ягона монополистик автодилер бўлган “Автопром”нинг ишлари яна юришадиган бўлди. Хўжайини Гулнора Карим экани айтиладиган мазкур ширкат эндиликда мамлакат ичида автомашиналар савдосинини ҳеч бир рақобатсиз амалга оширади. “Қўйнидан тўкилса қўнжига...” деганларидек, Президент Ислом Карим бугун хориждан мамлакатга кирадиган автоуловлар учун бож миқдорини яна 10 фоизга ошириш билан коррупциябоши қизини зимдан қўллаб юборди.

Шундоғам бож ставкалари 100 фоиз (бир сўмга - бир сўм) бўлган Ўзбекистонга амалда импорт автомабиллар кириши мумкин эмас. Ўз қарорида тиббий мақсадларда келтириладиган техникаларни истисно қилган Ислом Карим гўё адолатли фармонлар беришини намоён қилгандек бўлди.