20 April 2010
01:38 -
АҚШ элчиси Ричард Норланд юртимиз бўйлаб саёҳатга чиқди
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги матбуот хизмат тарқатган маълумотга кўра, АҚШ элчиси Ричард Норланд ва унинг рафиқаси Мэри Ҳартнетт яқинда кўҳна ва муқаддас шаҳар - Нуротани зиёрат қилган. “Жиззахдан Нуротагача бўлган йўл, бир тарафдан, тоғ тизмаларининг тик қоялари, иккинчи тарафдан, чексиз даштдан иборат юзлаб километр мафтункор яланг текисликларни кесиб ўтади. Янгиқишлоқ шаҳарчасида бир ишбилармон ресторан эгаси ён-атрофдаги хўрандаларни жалб қилиш учун зарғалдоқ рангга бўялган эски машинани ресторан ташқарисидаги баланд устун тепасига жойлаштириб қўйибди” дейилади хабарда.
Нурота Навоий вилоятидаги, тахминан, 25 минг аҳоли яшайдиган шаҳар бўлиб, у ерда Ҳисор-Олой тоғларининг ғарбдаги учи пасайиб, Қизилқум чўлига туташиб кетади. Шаҳарда милоддан олдинги IV асрда Александр Македонский Самарқандни босиб олиш вақтида қурган қальа этагида жойлашган иккита кўҳна масжид кўзга ташланиб туради.
Элчи ва унинг рафиқаси мазкур муқаддас мажмуада жозибали ҳолатнинг гувоҳи бўлишган: ер остидан сизиб чиқаётган сув минглаб балиқлар (мариқа) сузиб юрган кичик чашма ва катта ҳовузни сув билан таъминлайди. Сув ҳам, балиқлар ҳам муқаддас деб ҳисобланади, бинобарин, уларга ҳеч ким тегмайди, улар шаҳарнинг ушбу булоққа туташ ерусти сув тақсимоти тизимининг исталган жойида сузиб юрганини кўриш мумкин.
“Бу шунақа жой эканки, уни бир марта кўрган америкалик ҳеч қачон эсидан чиқармайди”, дебди Р.Норланд.
Маълумотларга кўра, элчи Р.Норланд 2008 йили Ўзбекистонга келганидан бери Ўзбекистоннинг барча 14 вилоятига сафар қилган. Унинг Ўзбекистондаги саёҳатлари Термиз яқинидаги археологик қазишма ишлар олиб борилаётган ерлардан тортиб, Ўзбекистоннинг тоғли Шоҳимардон анклави ва Қорақалпоғистоннинг чўл ҳудудларигача
бўлган жойларни қамраб олади.