17 April 2010
15:12 -
Абдураҳим Пўлат: Қурмонбек Боқиев номидан эълон қилинаётган истеъфо аризаси қонуний кучга эга эмас
Қирғизистон ва Қозоғистоннинг расмий давлат хабар агентликлари Қирғизистон президенти Қурмонбек Боқиевнинг қўл билан рус тилида наридан бери ёзилган аризанинг гўёки асл нусҳасини эълон қилдилар. Балки, ростдан ҳам, бу асл нусҳадир. Аммо, у қонуний кучга эгами?
Табиий йўқ. Биринчидан, Қирғизистонда давлат тили қирғиз тилидир. Иккинчидан, халқ тарафидан сайланган президент истеъфо аризасини ҳач ким билмайдиган жойда, ҳаммадан бекиниб ёзиши ва кейин бу қоғоз расмий ҳужжат сифатида тарқатилиши ҳеч қандай замонавий давлатчилик принципларига тўғри келмайди.
Демак, Қирғизистондаги воқеаларни давлат тўнтариши сифатида кўриш давом этади. Қурмонбек Боқиев мамлакатнинг қонуний президенти бўлиб қолаверади. Қолаверса, Боқиев истaган пайтида бундай ариза ёзмаганини айтиши учун етралича асослар бор.
Айтилган фикрлардан келиб чиқиб, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, бизнинг Пўлат Охун билан биргаликда партия Маркзий Кенгаши номидан эълон қилган баёнотимиз кучида қолади. Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат легитимликка эришиш учун мавжуд парламент ва қонуний сайланган президент билан биргаликда компромисларга асосланган қарорлар чиқаришга эришиши керак.