14 April 2010
06:47 - Афсуски, режим шотирлари интернет сайтларига ҳам ғамхўрлик қилишмоқчи
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Универститетида бошланган талабаларнинг медиа форумида иштирок этаётган режим шотирлари, хусусан, Электрон ОАВ миллий ассосиацияси раиси Ф. Абдухолиқов, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори ўринбосари А. Хўжаев ҳамда “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири С. Остонов шахсан Президент Ислом Карим интернет сайтларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади. Нимага эътибор қартаса барбод бўладиган, масхарабозликка айланадиган бундай ғамхўрликнинг мағзини чақаётганлар топилади, лекин аксарият ёшларнинг зомбига айланиб бораётгани ҳам сир эмас.

Медиа форум муносабати билан маҳаллий матбуотни тутиб кетган хабарларда таъкидланишича, мамлакатимизда воқеликни ошкора ва холис ёритиш учун барча шароитлар яратилмоқда. Мазкур форумдан сўнг эса интернет тармоғида яна бир неча миллий порталлар яратилади, у мамлакатнинг ёрқин истиқболи ва порлоқ келажаги ҳақида дунёга хабар беради.