31 March 2010
22:17 - Cербия парламенти Cребреницедаги қирғин учун узр сўради
Сербия парламенти 1995 йилда Сребреницеда серб армияси томонидан босниялик мусулмонларнинг қирғин қилингани муносабати билан мусулмонлардан кечирим сўровчи баёнот қабул қилди.

Босния мусулмонларининг қирғин қилиниши иккинчи жаҳон урушидан кейин Европада этник тозалашларнинг энг ёмон мисолидир. Бу мудҳиш жиноятни содир этилишида биз ҳам айбдормиз, чунки биз сиёсатчилар қатлиомга чақирмаган бўлсалак ҳам, қирғиннинг олдини олиш учун ҳеч нарса қила олмадик, дейилади баёнотда.

Маълумки, Сребреницеда генерал Ратко Младич бошчилигидаги Босния серблари томонидан 8000 ёшу-қари мусулмон вахшийларча ўлдирилган эди.

Ғарб дипломатларидан бири Ратко Младични озодликда юришига имо қилар экан, “муҳими бу эмас, муҳими қилинган қиргиннинг тан олиниши ва қораланишидир” деди. // Politiken.dk