31 March 2010
15:49 -
Доғистонда навбатдаги терактлар, 5 киши ҳалок бўлди
Русларнинг расмий ИТАР-ТАСС агентлиги хабар беришича, бугун эрталаб Доғистоннинг Кизляр шаҳрида, ўрта мактаб биносига яқин жойда турган автомашинанинг портлатилиши натижасида икки милиционер ҳалок бўлди. Яқин атрофда турган бошқа автомобиллар зарар кўрди.
Аввалги портлашдан 15 дақиқача кейин, унинг атрофида тўпланганлар ичида бўлган ўлимчи-террорист ўзини портлатган. Дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши ҳалок бўлди, ярадорлар бор.
Яна ўша ИТАР-ТАССнинг хабарига кўра, икки портлаш натижасида ҳаммаси бўлиб 5 киши ҳалок бўлди, 7 киши ярадор.