31 March 2010
15:06 -
Сурхондарёликлар яна бир Тожикистон поездининг йўлини тўсишди
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани аҳолиси Ўзбекистон Экологик ҳаракати кўмагида “қўзғалиб”, норозилик намойиши ўтказди. Демонстрантлар “Душанбе - Конибодом” поезди йўлини тўсиб, овоз кучайтиргичлар билан Алюмин заводи туфайли сурхондарёликларнинг соғлиги хавф остида қолаётганини баён қилишди. Поезд йўловчилари аввалига мустабид Ўзбекистонда митинглар бошланганига ҳайрон қолишди, улар гап нимадалигини тушунгунча поезд йўлида давом этди, дейди маҳаллий кузатувчилардан бири.
Ана шундай йирик митинглардан бири шанба куни Деновда ўтказилади. Тумандаги қишлоқ хўжалиги коллежининг танлаб олинган 400 нафар ўқувчилари митингга сўнгги репетициялардан ўтмоқда. Улар 1975 йилда қурилган Турсунзода шаҳридаги Алюмин заводи келтираётган зарарлар ҳақида гапиришмоқчи, заводнинг бекитилишини талаб қилишмоқчи.