28 March 2010
20:56 -
Араб саммитида Туркия, Италия ва БМТ. Араблар ҳам бор
Кеча ва ўтган куни Ливияда, бу мамлакатнинг диктатори Муаммар Каддафий мезбонлигида Араб мамлакатларини бирлаштирувчи Араб Лигасининг 32-чи саммити бўлди. Араблар ичида бирлик бўлмагани сабабли, ҳар доимгидек бу саммитда ҳам ҳамма араб лидерлари тўпланишолмади. Одатда саммитларга 22 араб мамлакатининг тахмина ярмисигина ўз лидерларини юборишади. Асосан Фаластин муаммоларини муҳокама қилиш учун тўпланган саммитда олинган бир расм эътиборимизни ўзига тортди.
Расмда кўриниб турганидек, Араб саммитида Туркия ва Италия бош вазирлари Ражаб Эрдўғон ва Силвио Берлусконини кўриш мумкин. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам шу ерда. Хуллас, арабларда бирлик йўқ бўлса ҳам, уларнинг саммитига қизиқиш катта. Дарвоқе, араб саммитида араб лидерлари ҳам йўқ эмас.