28 March 2010
20:31 -
Парламент сайловларининг натижасига кўра, Ироқда ҳукумат ўзгариши мумкин. Ўзбекларга нима?
Ироқда 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг натижалари кеча эълон қилинди. Марказий сайлов комиссияси эълон қилган расмий маълумотларга кўра, парламентдаги 325 ўриндан 91 донаси шу пайтгача мухолифатда бўлган “Ироқия” номли шиаларнинг дунёвий альянси қўлига ўтган. Бу альянснинг раҳабари Ияд Аллави 2004-2005 йилларда мамлакатнинг Бош вазири бўлган эди. Ҳозирги Бош вазир Нурий ал-Маликининг “Қонун мамлакати” альянси 89 ўрин олибди.
Лидерлари шиа мазҳабидан бўлган бошқа бир альянс - Ироқ миллий коалицияси 71 ўрин, курдларнинг блоки 43 ўрин олди.
Қолган 31 ўрин майдароқ гуруҳлар қўлида бўлса керак-ки, дунё агентликларининг хабарида уларнинг номи ҳам, олган мандатларининг сони ҳам, тилга олинмайди. Саддам Ҳусайин даврида яккаҳокимлик қилган суннийлар 5 йил аввалги сайловларни бойкот қилиб, парламент ташқарисида қолишган, аммо бу йилги сайловларда иштирок этишганди. Улар тилга олинадиган даражада тузукроқ натижага эришолмадилар.
Маълумки, Ироқда шиалар аҳолининг 60 фоизини ташкил қилади. Суннийларнинг маълум бир қисми эса курдлар. Шу туфайли арабларнинг сунний гуруҳлари кўп жой ололмаслиги аввалдан маълум эди. Чунки, бугунги Ироқда мутлоқ кўпчилик, биринчи навбатда, номзоднинг мазҳаб ёки миллатига қараб овоз беради.
Кўриниб турибдики, биринчи ўринни олган “Ироқия” альянсининг ғалабаси мутлақо рамзий. Энди ҳамма нарса парламент ичида қандай бирлашишлар бўлишига боғлиқ. Бирлашишлар жараёни мураккаб бўлиши, ҳозир ироқлилар ичида бирлашишдан кўпроқ ажралиш ва бўлинишга мойиллик кўплиги, бош вазирни парламент тайинлашини ҳисобга олсак, Ироқнинг янги бош вазири ким бўлиши ҳам номаълум. Бунинг устига, жорийдаги Бош вазир Нурий ал-Малики сайлов натижаларини тан олмасдан, бюллетенларни қайтадан санашни талаб қилмоқда.
Феълан АҚШ қўшинларининг назорати остида бўлган Ироқнинг келажаги Афғонистондаги жарёнларга ҳам таъсир қилиши олдиндан маълум эди. АҚШ маъмурияти сўнгги йилларда Нурий ал-Малики яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиб олгани ва унга ишонгани учун, бу мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетишга бошлаган эди. Табиий, қўшинлар Афғонистонга кўчирилмоқда.
Эрон билан алоқалари яхши деб ҳисобланадиган Ияд Аллави бош вазир бўлиб қолса, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистонга ташишни давом эттирадими? Ияд Аллави билан АҚШ ўртасида муаммолар чиқса, Афғонистонга эътибор яна камайиб кетмайдими?
Ироқдаги воқеалар ўзбекларни шу саволлар туфайлигина қизиқтириши мумкин.