27 March 2010
04:40 -
Тошкентдаги шахмат турнирида ҳозирча Сайдали Йўлдошев етакчи
Шахматда ҳам, сиёсатда ҳам кимнинг кимлиги аввалдан маълум. Таниқли гроссмейстримиз Саидали Йўлдошев Тошкентдаги Офицерлар саройида Георгий Аъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган “Toshkent open” IV-халқаро турнирида етакчиликни қўлдан бермаяпти. Турнирнинг учинчи туридa y қозоғистонлик Айгерим Рисбоевни мот қилиб, мавқеини мустаҳкамлади.
Ғолибликка даъвогарлик қилаётган россиялик Алексей Древев, Виталий Шестковский, голландиялик Сергей Тивяковлар ҳам сўнгги турда ғалабага эришиб, очколари сонини оширган.
Мамлакатимиз чемпиони Нафиса Мўминова эса турнирда фаворит ҳисобланмаган яна бир юртдошимиз Антон Филлиповга кутилмаганда ютқазиб қўйган. Бу эса турнир тахмин қилинмаган натижалар билан ҳам тугаши мумкинлигини кўрсатмоқда.