27 March 2010
00:51 -
Ниҳоят, мигрантлар масаласи борасида Ўзбекистон-Россия ваколатхоналари очилади
Кеча Тошкентда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро келишув ишчи гуруҳининг мажлисида меҳнат муҳожирлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ваколатхоналар ташкил этилишга келишилган. 2007 йилнинг 4 июлида имзоланиб, ўтган йили 15 июлда кучга кирган ҳукуматлараро аҳдлашув доирасида ўтказилган мажлисга Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялар вазири ўринбосари Шуҳрат Саидов ва Россия Федерал Миграция хизмати директори ўринбосари Екатерина Егорова раҳбарлик қилишибди.
Эслатиб ўтамиз, муқаддам “Бирлик” Партияси меҳнат миграциясини қонунлаштириш, муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бу борада ҳукумат таркибидан алоҳида вазирлик тузиш масаласини кўтариб чиққан ва жамоатчиликнинг эътиборини бу масалага қаратишга уринганди.