25 March 2010
21:09 -
Татаристонда янги қўғирчоқ президент – Рустам Миннихонов
Шу йил 4 февралда Россия президентининг таклифи билан Татаристон Давлат Кенгаши тарафидан Татаристон президенти этиб сайланган Рустам Миннихонов бугун ўз вазифасини бажаришга киришди. Бундан олдин қасамёд қилиш маросими ўтказилди.
1989 йилда КПССнинг Татаристон вилоят комитетига биринчи котиб бўлиб сайланган Минтемир Шаймиев 1991 йилдан шу йилгача Татаристоннинг президенти бўлган эди. Ҳамма ишлаган лавозимларида енгини шимариб Кремль учун хизмат қилган бу одам нафақат татарларнинг, балки, Москванинг ҳам жонига тегди шекилли, яқинда уни ўз ихтиёри билан истеъфога жўнатишди. Ваҳоланки, айнан Шаймиевнинг қўли билан Москва Татаристоннинг СССР парчалангандан кейин қўлга киритган мустақиллик аломатларини биттама-битта йўқ қилиб олган эди.
Ҳеч шубҳа йўқ-ки, Рустам Миннихонов ҳам шу сиёсатни давом этиради ва Кремлнинг яхши қўғрчоғи бўлади. 1957 йилда туғилган Рустам Миннихонов 1998 йилдан бери Татаристоннинг бош вазири эди.