24 March 2010
04:48 - Барак Обама соғлиқни сақлаш системасини истоҳот қилувчи қонунни имзолади
Ўтган йилнинг охирида Конгресснинг Сенати ва ўтган якшанба куни Вакиллар Уйи тарафидан тасдиқланган қонунни бироз илгари АҚШ президент Барак Обама имзолади.

АҚШнинг соғлиқни сақлаш системасида инқилобий ислоҳотларга йўл очиши муқаррар бўлган ва соғлиқни сақлаш системасига 2,5 триллион доллар миқдорида пул сарфлашни мулжаллаган бу қонуннинг душманлари кўп. АҚШнинг 50 штатидан 13 таси Олий Судга мурожаат қилиб, бу қонун штатларнинг конституцион ҳуқуқларини бузиши ҳақида шикоят қилмоқчи. Республикачилар бу қонунни амалда ишламаслиги учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишга ваъда бермоқдлар.

Reuters агентлигига кўра, бу қонун туфайли демократлар бу йил кузда бўладиган оралиқ сайловларда мағлубиятга учраши мумкин. Қайтариб айтамиз, бу Reuters агентлигининг фикри.

Сайтимизда аввалари ҳам таъкидланганидек, жаҳоннинг ҳамма мустақил оммавий ахборот воситалари амалда тўла мустақил эмас, бундан ҳам муҳими, улар қайсибир доираларининг пропаганда воситасидир. Охирги куннлардаги воқеалар кўрсатмоқдаки, Reuters агентлиги, тўғрироғи, унинг орқасида турган кучлар, Обаманиннг бу қонунини унчалик ёқтирмади ва шу йўналишда киши билмас пропаганда бошлади. Бу ҳам демократиянинг сифатларидан биридир.