24 March 2010
01:22 -
Собиқ маҳбуснинг ўлими юзасидан жиноят иши қайта очилди
Шу йилнинг 18 февраль кунги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига таяниб, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган Тошкент вилояти Чиноз тумани Олмазор қўрғонида яшовчи Анвар Бўриевнинг жасади Тошкент-Термиз йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидаги зовурдан топилгани ҳақида хабар қилгандик. Ўтказилган тиббий экспертиза хулосаси марҳумнинг тан жароҳати олганини кўрсатгани ҳолда тергов ҳаракатларини олиб борган Пахтакор тумани ИИБ эса маҳбусни совуқдан музлаб ўлган, деган хулоса билан ишни ёпган эди.
“Эзгулик”нинг ана шу чиқишида марҳумнинг ўлими сабабларига шубҳа билдирилиб, унинг қасддан ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳам айтилганди. Жамият ҳар галгидек ҳақ бўлиб чиқди ва мазкур ҳолат бўийча ёпилган иш Пахтакор тумани прокуратураси томонидан қайта қўзғатилди. Марҳумни қайта экспертиза қилиш, Қаршидаи жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ва воқеа шоҳидларини тергов қилишга киришилди.