21 March 2010
04:26 -
Қозоқлар ҳатто Эронда ташкилотланишибди, ўзбеклар ҳеч қаерда
Казинформ агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, Эроннинг Гулистон вилоятидаги Горген шаҳри ва атрофида 5 минг қозоқ яшайди. Улар уюшишган ва Оқсоқоллар Кенгаши сайлашган. Шу Кенгашнинг аъзоси Тўйжон Бабиқ Казинформ билан суҳбат чоғида Қозоғистоннинг Бош консули ёрдамида олиб борилаётган ишларни гапириб берган. Қозоқларнинг ташкилоти ҳали расман рўйхатдан ўтмаган, аммо шу йўналишда иш олиб борилаётган экан.
Ўзбеклар Қозоғистон ва Тожикистонда ташкилотланишган, аммо улар мустақил эмас, ҳукумат назорати остидаги ташкилотлардир. Туркия ва АҚШда асосан ўзбеклардан иборат “Туркистон” номли ташкилотлар бор, аммо амалда ҳеч қандай ижтимоий-сиёсий фаолият олиб борилмайди. Улар асосан Афғонисондан келган ўзбекларни бирлаштиргани сабабли, бошқача фаоллик кутиш ҳам тўғри бўлмаса керак.
Ўзбекистондан турли мамлакатларга сўнги йилларда келган ўзбеклар ташкилотланишга ҳаракат қилишаётгани хусусида биронта жиддий хабар йўқ.