21 March 2010
03:05 - Москвада норозилик митинглари бўлмади, ҳаракат қилганлар ушланди
Бугун Москванинг турли қисмларида норозилик акциялари ўтказиш учун ҳаракат қилинди. Масалан, шаҳар марказидаги Пушкин майдонида 200 га яқин киши, Чистие пруди номли майдонга 90 киши тўпланди. Пушкин майдонида 70 киши милиция тарафидан ушлаб кетилди, митинг бўлмади, дейилади “Эхо Москвы” радиосининг хабарида. Пушкин майдонида ва бошқа жойларда ушланганлар турли милиция бўлимларига олиб кетилган, уларнинг устидан маъмурий протоколлар тузилган. Улар жарима билан қутулишса керак.