21 March 2010
02:39 - Того деган давлатда ҳам демократия бор, Ўзбекистонда йўқ

Дунё собитқадамлик билан демократия томон кетмоқда, демократия Африкда ҳам мустаҳкамлашмоқда. Қаранг, Тогодек мамлакатда мухолифат яқинда бўлиб ўтган президент сайловининг натижаларини бекор қилишни талаб қилиб, митиннглар ўтказмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, сайловда 61 фоиз овоз олган Фору Гнасингбе ғалаба қозонди. Аммо, мухолифатнинг номзоди Жан-Пьера Фабрэнинг тарфдорлари “Ғалабамизни қайтариб беринг” шиори остида норозилик митингга тўпландилар, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида. Митингга 7 минг киши йиғилибди. Аҳолиси 6 млн бўлган мамлакатдаги одамларнинг фаоллигига қаранг!

 

Тоголиклар ҳам ғалаба учун курашиш кераклигини тушунишади.Биз ўзбеклар “ҳамма нарса Оллоҳдан, насиб қилгани шу экан” деб ўтираверамиз. Одамлар митингга чиқса, буни кўча чангитиш деб баҳолаган 53-54 ларнинг афтига ҳам тупурмаймиз. Ўзини мухолифат дейдиганлар мазохистга айланса, устидан кулмаймиз ҳам. Кечаги демократлар ҳизбутаҳрирчига айланса, ҳайрон ҳам бўлмаймиз. Янги уй қурмасдан эскисини бузма, дейишса, эски вайрода ҳам ўтираверамиз. Бу психология ўзгармагунча, яъни, ўзбеклар “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” шиорини қабул қилиб, ҳаракат қилишга бошламагунча, ҳаракат қилаётганларни оммавий қўллаб-қувватламагунча, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди.

 

Балки, ҳамма нарсани тупуришни ўрганишдан бошлашимиз керакдир.