16 March 2010
05:47 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: 38 ёшли француз аёли олти боласини ўлдирган
38 ёшли француз аёли Селин Лесаж олти фарзандини ўлдиргани, уларнинг жасадини пластик қопларга солинган ҳолда ўз уйининг ертўласида сақлаганини унинг аввалги эрларидан бири бири Люк Маргерит билиб қолибди ва полицияга хабар берибди. Люк Маргерит ўлдирилган болалардан бирининг отаси экан. Қолган 5 боланинг отаси бошқа одам бўлган. У ҳам судда гувоҳ сифатида иштирок этмоқда.

Селин Лесаж судда айбига иқрор бўлди ва болаларни бўғиб ўлдирганини тан олди, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида. Суд ҳали ҳукм чиқармаган, аммо Селин Лесаж умр бўйи озодликдан маҳрум этилса керак.