11 March 2010
04:18 -
Юшченконинг эътирозига қарамасдан Янукович янги коалициялар қонунини имзолади
Виктор Янукович Укранинанинг янги президенти сифатида иш бошлаган бўлса ҳам, Олий Радада унинг тарафдорларидан иборат парламент кўпчилигини ташкил қилувчи коалиция бўлмагани учун, у янги Бош вазир тайинлаш имконяти йўқ, эскиси эса истеъфога жўнатилган.
Украинанинг Конституцияси ва қонунларига кўра, парламентда коалицияни расмий фракцияларгина тузолади. Бу - фракциялар ичидан айрим депутатларни оғдириб олиб, янги коалициялар тузишнинг олдини олиш учун қилинган норма эди. Аммо, бир неча кун аввал Олий Рада депутатлар коалицияларга якка шахс сифатида киришларига имкон берадиган янги қонун қабул қилди.
Собиқ президент Виктор Юшченко янги президент Януковичга мактуб йўллаб, бу қонунни антиконституцион бўлганлиги сабабли имзоламасликни сўради. Аммо, бугун Янукович бу қонунни имзолади, демак, у кучга кирди. Энди бир неча кун ичида Януковичнинг парламентдаги фракцияси “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” (лидери Юшченконинг ўзи) ва Тимошенконинг блокидан (раҳабари - Юлия Тимошенко) сотиб олинган депутаталар иштирокида парламент кўпчилигини ташкил қилувчи янги коалиция тузиши кутилмоқда.
Бу - зарғалдоқчиларнинг яна бир мағлубияти бўлади.