10 March 2010
06:22 - Ирландияда швед карикатурачисини ўлдирмоқчи бўлган етти мусулмон ушланди
Ирландиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Муҳаммад пайғамбарни карикатура қилган шведни ўлдириш учун фитна уюштиришда айблаб, 7 кишини ҳибсга олдилар, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Маълум бўлишича, ёшлари 20 билан 40 орасида бўлган бу мусулмонлар Морокко ва Йеменлик экан.

Ўлдирилиши режалаштирилган швециялик карикатурачи Ларс Вилкс итга пайғамбарнинг бошини улаб расмлар чизган ва буни ҳақорат эмас, юмор деб баҳолаган.

Ироқдаги ал-қоидачилар ўтган йили Ларс Вилксни ўлдирган кишига 100 минг долларлик мукофоот эълон қилишганди. Ироқ Ислом Давлати номли яширин ташкилотининг раҳбари Абу Умар ал Боғдодий эса Ларс Вилксни ўлдиган одамга ўтган ҳафта 150 минг доллар пул беришга ваъда берди.