10 March 2010
04:30 - Ҳазрати Имом мажмуасида янгидан таъмирланмоқда, масжидга юқоридан кимдир келармиш
Шу кунларда Тошкентдаги Ҳазрати Имом тарихий мажмуаси яна қурилиш майдонига айланиб кетган. Яқиндагина миллионлар эвазига бунёд этилган мармар йўлаклар яна бузилишга тушди. Айни кунларда масжидда намоз ҳам ўқилмаяпти. Мажмуа атрофидаги уйларнинг деворлари ва томлари ҳам таъмирланмоқда. Икки йил аввал тадбиркор Миродил Жалолов томонидан қуриб, топширилган мажмуага яқин кунларда “юқори”дан кимдир ташриф буюради.

Атрофдаги хусусий уй-жойларнинг ҳам кўзга ташланадиган қисмлари бир хил ранггга бўяб чиқилмоқда, дейди мухбиримиз.