08 March 2010
06:33 -
Ўзбек қочқинлари ҳамма ерда бор, Туркияда ҳам
Ўзбекистондаги мавжуд режим дастидан юртни тарк этаёганлар сони мунтазам ортиб бормоқда. Ҳозир бошпана излаб юрган юртдошларимизни фақат Қирғизистону Қозоғистон ва Украинаю Россиядан ташқари, масалан, Туркияда ҳам кўриш мумкин.
Туркияда, аввал билдирганимиз каби, фақатгина ўзбек ресторанлари эмас, ўзбек қочқинлари ҳам пайдо бўлди.
Маҳаллий мухбиримизнинг билдиришича, Н.А. исмли 26 ёшдаги ўзбек йигити Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қочқинлар Бош Комиссарлигининг Анқара бўлимига сиёсий қочқин мақомига эришиш ва бошқа мамлакатга чиқиб кетишга рухсат олиш учун мурожаат қилди. У йигит Ўзбекистонда ҳеч бир мухолифат гуруҳининг аъзоси бўлмаган, аммо ўзи яшайдиган туманда адолатсизликка қарши ўзи билганча курашган ва маълум органларининг назарига тушган. Уни бир неча марта бир неча кунга қамаб қўйишган, тинч юрмаса бундан баттар кунларга тушишини очиқча айтишган. Шундан кейин у мамлакатдан қочишга мажбур бўлган.
Ҳозир униннг иши Қочқинлар Бош Комиссарлигида кўрилмоқда. Комиссарлик ҳаражатларини ўзи тўлаб, Н.А.ни инглиз тили курсларига юборди, унга бироз моддий ёрдам ҳам бермоқда. Унинг ўзи ҳам тирикчилик ўтказиш учун тўғри келган ишдан қочаётгани йўқ.