06 March 2010
13:11 -
Абдураҳим Пўлат: “Юзга юз минг!” кампаниясининг мақсадларидан бири ҳомийлик анаъаналарини жамиятга сингдириш
Ўзбекистонни ҳозирги аянчли аҳволдан қутқариш, диктатурадан демократия томонга юриш осон иш эмас. Аммо, биз бирликчилар осон ишга қўл урмаганимизни яхши биламиз.
“Юзга юз минг!” кампаниясининг биринчи босқичдаги мақсади – миллатни Ўзбекистонда қилиниши керак бўлган ишларга жалб қилиш, энг камида, бундай ишларга ҳомийлик қилишга тортиш.
Халқнинг сиёсий ишларга ҳомийлик қилиши - ривожланган мамлакатларда оддий бир ҳолдир. Ғарбда ҳомийлик/спонсорликниннг анаъаналари аллақачон яратилган. Бизда бу ҳам йўқ. Ғарбда каби озод ва фаровон яшашни истаймизми, демак, бу анаъанани ўзимизда ҳам яратишимиз керак.
Ва биз Ўзбекистон тарихида янги иш бошлаб, ҳомийлик анаъаналарини яратмоқдамиз. Мақсадимиз – ҳомийлардан йилига энг камида 100 минг долларлик ёрдам тўплашга эришиш. Ҳомийлик даражаси ортган сари ишимизнинг самараси ҳам ортиб боради. Ҳозироқ ўзбек хабарчилигида ҳаммадан олдиндамиз. Ўзбек тилидаги ягона мустақил нашр – “Ҳаракат” журнали билан тарих яратдик, уни чиқаришни қайтадан йўлга қўймоқдамиз. Мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясининг фаолияти яқинда сезиларли даражада, ҳар ким буни кўра оладиган даражада ортади. Ўзбекистон ичида ортади.
Хўш, ҳомийлик анъаналарини яратиш йўлидаги ишлар қандай кетмоқда? Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йилнинг январь ойида ҳомийларимиздан 550 долларлик маблағ тўплаган эди. Февраль ойида 600 долларлик ёрдам олибмиз. Бизга ёрдам қўлини чўзганларга чуқур миннатдорчилик билдираман.
Тўғри, олинган ёрдам миқдори буюк ишлар учун ҳали етарсиз. Бу рақамлар энг камида 10-15 баравар катта бўлиши керак. Аммо, ўзбек жамиятининг бугунги аҳволини ҳисобга олсак, бу ҳам катта ютуқ, йўқдан бор қилинаётган тарихий жараёндир.
Бугун Ўзбекистон ичида сиёсий мухолифатчилик билан шуғулланиш мумкин. Ҳозир юрт ичидаги сафдошларимига моддий ёрдам бериш билангина уларнинг фаолиятини самарали қилоламиз.
Шунинг учун юрт ташқарисидаги юртдошларимизга яна мурожаат қиламан - “Юзга юз минг!” кампаниясига қўшилинг, миллатнинг келажагини белгилаш мақсадида бошланган ишларда иштирок этинг.
Бу чақириққа жавобан, бизга ёрдам беришни истаганлар учун қуйидаги маълумотларни эслатаман.
1. АҚШ, Канада ва Осиё мамлакатларида яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» каби воситалар ёрдамида ташкилотимизнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказишлари мақсадга мувофиқдир:
Association Central Asia
IBAN = SE18 8000 0821 4999 4259 1562
SWIFT/BIC = SWEDSESS
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2 , унинг ибтидоий ҳисобга олсак, ишлар.
Томчи тошни кесади деганларидек, ҳар қандай томчи-ёрдам Ўзбекистондаги диктатурага зарба, юрт ичида фаолият олиб бораётган демократлар учун эса рағбатлантириш фактори эканлигини унутманг.