06 March 2010
06:05 -
Тошкент вилоятида ўтказилган 4 судда 83 кишига ҳукм ўқилгани ҳақида тўла тасдиқланмаган хабарлар бор
Мустақил Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромов кеча тарқатган хабардан маълум бўлишича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар жиноят ишлари бўйича судида ўтказилган яширин суд мажлсларидан кейин, 4 март куни судья Шарипов 15 кишини 15 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳукмлари чиқарган. Тошкент вилоятининг турли туман судларида ҳам шу каби учта суд жараёни бўлиб ўтган. Ҳаммаси бўлиб 83 киши турли муддатларга озодликдан маҳрум этилгани тахмин қилинмоқда.
Улар Ички ишлар вазирлиги полковниги Ҳ.Асадов ва Кўкалдош мадрасаси мудирининг ўринбосари А.Аброровни ўлдиришда, Тошкент шаҳар имом-хатиби А.Турсуновга суиқасд уюштиришда ҳамда 2009 йилнинг кузида Тошкент шаҳрида чиққан отишмаларда иштирок этишда айбланганлар.
Маҳкама жараёнлари ҳақида айбланувчиларнинг яқинларига хабар берилмаган, уларни ҳукумат тарафидан мажбуран берилган адвокатлар гўёки ҳимоя қилган. Уларнинг ҳаммаси қийноқлар остида жиноятларни содир этганларига иқрор бўлганлар.
Айбланувчиларнинг яқинларини Бош прокуратура, Олий Суд ва мамлакат президентига қилган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.