05 March 2010
19:25 - Компютерлар асрида уйсизлар ҳам компютерли
Бу асрда на бирор уй на бирор муассасани компютерсиз тасаввур қилолмайсиз. Уйсиз ва ишсиз, кўчада яшайдиган одамничи?

Расмда кўраётганингиздек, уйсизлар ҳам компютерли бўлишмоқда. Айниқса, Ғарб давлатларида кўчада яшайдиган одам учун ҳам компютер эгаси бўлиш осон бўлиб қолган. Эски, яъни ишлатилган, аммо ҳали ишга яроқли компютерларни ҳатто ахлат қутиларидан топиш катта муаммо эмас.

Табиий, компютерли уйсиз одам кўчаларда санқиб юришни камайтиради. Чунки, биринчидан, кўчаларда санқиш ўрнига, Интернет оламида санқиш қизиқарлироқ. Ҳозир жуда кўп муассаларда, жуда кўп уйларда Интернетга симсиз улайдиган жиҳозлар бор. Шундай уй ёки муассасанинг яқинига ўтириб олиб, уларнинг Интернетига симсиз боғланиб олиш мумкин. Иккинчидан, эски компютерлар етарлича оғир. Уларни юк қилиб олиб юришнинг ҳам ўзи бўлмайди. Ундан кўра ўтирган яхши.

Нима бўлса ҳам, нафақат компютерларга, балки, кўчада ўтириб олиб, Интернетг оламига шўнғиб кетган уйсизларга ҳам кўникишимиз керакка ўхшайди.